Энг яхши камерали смартфон: Vivo Х500 Pro Max илк бор кўриниш берди

Vivo Х500 туркумидаги смартфонлар қатори кутилганидан ҳам кенгроқ бўлиши маълум бўлди. ИМEИ маълумотлар базасида Vivo Х500 Pro Max моделининг пайдо бўлиши, ушбу линияда Vivo Х500е, Х500 ва Х500 Pro моделларидан ташқари тўртинчи қурилма ҳам борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тахминларга кўра, Vivo Х500 Pro Max 2027-йилгача, яни Vivo Х500 Ultra тақдим этилгунга қадар сериядаги энг илғор смартфон бўлиб қолади. Қурилма 6,9 дюймли 2К АМОЛEД дисплей, янги Dimensity 9600 процессори ҳамда 100 Вт қувватлаш имкониятига эга 7000 мА·соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши кутилмоқда.
Қизиғи шундаки, компания Х400 туркумини бутунлай ўтказиб юбориб, тўғридан-тўғри Х500 сериясига ўтишга қарор қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, базавий Vivo Х500 6,37 дюймли экранга эга бўлса, Х500 Pro модели 6,83 дюймли 2К ЛТПО ОЛEД-панел билан таъминланади.
Янги смартфонларда экран ости ультратовушли бармоқ изи сканерлари сақланиб қолади, бироқ қурилмаларнинг ўлчамлари ўтган йилги X300 ва X300 Pro моделларига нисбатан бироз катталашади. Эслатиб ўтамиз, Vivo X300 Pro ҳозирда ДхОМарк рейтингида энг яхши камерали смартфонлар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.













