Хитой технологияси: 30 TB/с тезликка эга янги 3Д хотира архитектураси

Хитойнинг Тсингҳуа Унигруп компанияси Пурпле Стринг номли инновацион 3D Неар-Меморй Компутинг (ПНМ) архитектурасини тақдим этди. Ушбу технология 3D ДRAM асосида яратилган бўлиб, маълумотларни узатиш тезлигини сониясига 30 терабайтгача (TB/с) етказиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Таққослаш учун, ҳозирги кунда AMD ва NVIDIA томонидан фойдаланилаётган HBM3е хотираси 1,2 TB/с тезликка эга, NVIDIA Б200 график процессори эса максимал 8 TB/с кўрсаткични қайд этади. Янги архитектура нафақат тезлик, балки кечикиш вақти (латенкй) бўйича ҳам сезиларли устунликка эга.
Proсессинг-Неар-Меморй режими маълумотларга кириш вақтини бир неча баробар қисқартиради. Тсингҳуа Унигруп мутахассисларининг таъкидлашича, ушбу технология аллақачон тайёр ва оммавий ишлаб чиқариш босқичига ўтишга қодир.
Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати шундаки, у тўлиқ Хитойнинг ички таъминот занжирига асосланган. Бу эса компанияни ғарб технологияларига бўлган қарамликдан халос этиб, мустақил ривожланиш имконини беради.













