Samsung Ҳиндистонда қайта тикланган Galaxy смартфонларини сотувга чиқарди

Samsung Ҳиндистонда қайта тикланган Galaxy смартфонларини сотувга чиқарди

Samsung компанияси Ҳиндистонда "Сертифиед Ре-Невед" дастурини ишга туширди. Ушбу ташаббус доирасида фойдаланувчиларга расмий кафолатга эга бўлган, завод шароитида қайта тикланган смартфонлар таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилмалар сотувга чиқарилишидан олдин Samsung'нинг сертификатланган корхоналарида синчковлик билан текширилади. Мутахассислар смартфонларни тозалаш, диагностика қилиш ва носоз қисмларини фақат оригинал бутловчи қисмлар билан алмаштириш ишларини амалга оширадилар.

Дастур доирасида Galaxy S25 Ultra, Galaxy S25, Galaxy А56 ва Galaxy А36 моделлари мавжуд. Масалан, Galaxy S25 Ultra 256 GB модели тахминан 1072 доллар, Galaxy А36 эса 256 доллар атрофида баҳоланган.

Ҳар бир смартфон янги дастурий таъминот ва бир йиллик расмий кафолат билан таъминланади. Тўплам таркибига оригинал қути, қувватлаш кабели ва СИМ-карта учун махсус мослама киритилган.

Қайта тикланган қурилмалар ҳеч қандай операторга боғланмаган ҳолда сотилади ва исталган мобил алоқа тармоғида бемалол ишлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.