Японияда айиқлардан ҳимояланиш учун робот-бўрилар ишга туширилди

Японияда айиқлардан ҳимояланиш учун робот-бўрилар ишга туширилди

Япониянинг Хоккайдо ороли қишлоқларида ғайритабиий “қўриқчилар” — қизил кўзли, сунъий мўйнали ва қўрқинчли товушлар чиқарадиган механик бўрилар пайдо бўлди. Оҳта Сеики компанияси томонидан ишлаб чиқилган Монстер Вольф роботлари дастлаб қишлоқ хўжалиги ерларини ҳимоя қилиш учун яратилган бўлса-да, ҳозирда мамлакатдаги айиқлар билан боғлиқ кескин вазият туфайли уларга талаб кескин ошди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Робот инфрақизил датчиклар ёрдамида ҳаракатни сезади ва 50 дан ортиқ турли товушларни, жумладан, бўри увиллаши ёки инсон овозини бир километргача масофага эшиттира олади. 2026-йилда буюртмалар сони 50 тадан ошиб кетди, бу эса ишлаб чиқариш қувватидан анча юқори. Япония Атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда айиқлар ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ва 230 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Монстер Вольф қурилмалари аэропортлар, мактаблар ва супермаркетлар яқинида ҳам ўрнатилмоқда. Оҳта Сеики эндиликда ҳудудларни патрул қилувчи ғилдиракли роботлар ва ҳайвон турини аниқлаб, мос равишда товуш танлайдиган сунъий интеллект (AI) камераларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

Ушбу технология робототехника, датчиклар ва машинали таҳлил алгоритмларини бирлаштирган “физик AI” йўналишининг ёрқин намунасидир. Япония йирик компаниялар гуманоид роботлар устида ишлаётган бир пайтда, сунъий интеллектни ёввойи табиат билан боғлиқ реал муаммоларни ҳал қилишда самарали қўлламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.