MegaFon илк бор миллионлик шаҳарда маҳаллий база станциясини ўрнатди

MegaFon илк бор миллионлик шаҳарда маҳаллий база станциясини ўрнатди

Россиянинг MegaFon мобил оператори Нижний Новгород шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарилган база станциясини ўрнатди. Ядро компанияси билан ҳамкорликда яратилган ушбу ускуна 110 Мбит/с гача бўлган маълумотлар узатиш тезлигини таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Ядро станцияси миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳарда илк бор фойдаланишга топширилди. Ускуна ЛТE стандартини қўллаб-қувватлайди ва келажакда ускуналарни демонтаж қилмасдан туриб, 5G технологиясига тезкор ўтиш имконини беради.

Янги база станцияси Нижневолжск ва Федоровский қирғоқлари, Канавинский кўприги, Рождественская кўчаси ҳамда Благовешенск монастири ҳудудини қамраб олади. Бу ҳудудлар шаҳарнинг энг гавжум ва сайёҳлик учун муҳим қисмлари ҳисобланади.

Нижний Новгород вилояти губернатори Глеб Никитин ушбу технологик ечим тарихий ландшафтга уйғунлашган ҳолда сифатли алоқани таъминлаётганини алоҳида қайд этди. Ушбу лойиҳа Россия телекоммуникация инфратузилмасини импорт ўрнини босувчи маҳаллий технологиялар билан ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.