Samsung ходимларига 607 фоизлик бонус таклиф қилди

Samsung ходимларига 607 фоизлик бонус таклиф қилди

Samsung компаниясида бонуслар ва фойдани тақсимлаш бўйича юзага келган зиддият тарихий миқёсдаги иш ташлаш хавфини келтириб чиқарди. Сунъий интеллект соҳасидаги ўсишдан фойда кўраётган хотира бўлинмаси ходимларига йиллик маошнинг 607 фоизигача бонус таклиф қилинган бўлса, зарар кўраётган Фоундрй ва Сйстем ЛСИ бўлинмалари ходимлари атиги 50–100 фоизлик бонус билан чекланиши норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу адолатсизлик оқибатида кўплаб муҳандислар рақобатчи СК ҳйних компаниясига ўтиб кетмоқда. Ўн минглаб ходимларни бирлаштирган касаба уюшмаси фойдани тақсимлаш моделини қайта кўриб чиқишни ва операцион фойданинг 15 фоизигача бўлган қисмини бонус сифатида белгилашни талаб қилмоқда.

Музокаралар боши берк кўчага кириб қолиши ортидан ходимлар 18 кунлик иш ташлаш эълон қилди. Бироқ Жанубий Корея суди аралашиб, корхоналарни блокировка қилишни тақиқлади ва хавфсизлик ҳамда ишлаб чиқаришни таъминлаш учун асосий ходимларнинг ишлашини мажбурий қилиб қўйди.

Суд қарори иш ташлаш таъсирини сезиларли даражада сусайтирди ва касаба уюшмаси позициясини заифлаштирди. Айни дамда томонлар музокараларни қайта бошлади, ҳукумат эса ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун мажбурий арбитраж жараёнини жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.