Вивалди браузери ўз тарихидаги энг йирик дизайн янгиланишини тақдим этди

Вивалди браузери ўз тарихидаги энг йирик дизайн янгиланишини тақдим этди

Оммалашиб бораётган Вивалди браузери жамоаси десктоп версияси учун навбатдаги йирик янгиланишни эълон қилди. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, Вивалди 8.0 талқини дастур тарихидаги энг кенг кўламли визуал ўзгаришларни ўз ичига олган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янгиланишнинг асосий хусусияти барча интерфейс элементларини ягона тизимга бирлаштирувчи "Ягона" (Унифиед) деб номланган дизайн концепциясидир. Эндиликда панеллар, вкладкалар ва асбоблар ҳеч қандай ажратувчи чизиқларсиз, бир текис визуал қатламда жойлашган бўлиб, бу фойдаланувчи учун янада қулай муҳит яратади.

Бундан ташқари, Вивалди 8.0 версиясида браузерни шахсий хоҳишга кўра тезкор созлаш имконини берувчи олтита янги тайёр макет тақдим этилди. Ҳар бир макет фойдаланувчи учун кейинги персоналлаштириш жараёнида асосий нуқта бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланувчилар рамкасиз дизайнга эга минималист мавзу, диққатни жамлаш учун интерфейси тўлиқ яширилган режим, классик кўриниш ёки вкладкалари чап ва ўнг томонда вертикал жойлашган вариантлардан бирини танлашлари мумкин. Шунингдек, янгиланиш доирасида ўрнатилган мавзулар тўплами ҳамда ҳамжамият томонидан яратилган 7000 дан ортиқ дизайнлар фойдаланишга топширилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.