Тўй учун бобосининг медалларини сотишга қарор қилди

Ўзбекистонда бир эркак тўй қилиш мақсадида оилавий мерос сифатида сақланиб келган қадимий буюмларни сотишга қарор қилди. Гап Иккинчи жаҳон уруши даврида бобосига берилган учта тарихий медал ҳақида бормоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу медаллар узоқ йиллар давомида оилада ёдгорлик сифатида сақлаб келинган. Бироқ уйланмоқчи бўлгани сабабли уларни сотиш зарурати юзага келган.
Баҳоловчиларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, ушбу учта медалнинг умумий қиймати тахминан 150 миллион сўмга тенг экани айтилмоқда. Бу эса медалларнинг нафақат моддий, балки тарихий қиймати ҳам юқори эканини кўрсатади.
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар турлича фикр билдиришмоқда. Айримлар буни оғир ҳаётий зарурат деб баҳоласа, бошқалар эса оилавий меросни пулга алмаштиришни танқид қилмоқда.













