Тонй Роббинс ва Кальм асосчилари хавфсизроқ AI-терапия иловасини яратди

Тонй Роббинс ва Кальм асосчилари хавфсизроқ AI-терапия иловасини яратди

Эркаклар учун мўлжалланган Ментал иловаси асосчилари сунъий интеллектга асосланган интерактив аудио функцияси фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотаётганини пайқашгач, янги лойиҳага қўл уришди. Шундай қилиб, Тҳе Патҳ деб номланган, хавфсизроқ ва самаралироқ AI-терапия иловаси дунёга келди. Лойиҳага машҳур мотиватор ва ёзувчи Тонй Роббинс ҳам ҳаммуассис сифатида қўшилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Тҳе Патҳ стартапи Приме Моверс Лаб бошчилигидаги инвестиция раундида 14,3 миллион доллар маблағ жалб қилди. Лойиҳада Тонй Роббинс билан бирга таниқли спортчилар Аполо Антон Оҳно ва Деонтай Вилдер ҳам иштирок этмоқда. Дастлаб брендинг бўйича маслаҳатчи сифатида бошлаган Роббинс, кейинчалик ўзининг шахсий ривожланиш методикаларини иловага интеграция қилиш орқали лойиҳанинг ажралмас қисмига айланди.

Илова асосчиларидан бири Ансон Whитмер илгари машҳур Кальм медитация иловасида фаолият юритган. Унинг руҳий саломатлик технологияларига кириб келишига шахсий фожиалар сабаб бўлган: яқин қариндошларининг ўз жонига қасд қилиши уни психология фанлари доктори даражасини олишга ва илмий тадқиқотларни оммага етказишга ундаган.

Whитмернинг сўзларига кўра, анъанавий терапия ҳамма учун ҳам очиқ эмас, чунки дунёда мутахассислар етишмовчилиги мавжуд. Тҳе Патҳ иловаси эса ҳар бир фойдаланувчининг ўзига хос муаммоларига мослашган ҳолда, сунъий интеллект ёрдамида шахсий коучинг ва терапия хизматларини тақдим этишни мақсад қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.