Арктика ва Сибир учун энг йирик учувчисиз вертолёт яратилмоқда

Арктика ва Сибир учун энг йирик учувчисиз вертолёт яратилмоқда

Россияда Арктика ва Сибирнинг бориш қийин бўлган ҳудудларида фойдаланишга мўлжалланган В-700 оғир учувчисиз вертолётини ишлаб чиқиш жараёни якунланмоқда. Бу ҳақда "Аэромакс" компаниялар гуруҳи матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳа Россия Саноат ва савдо вазирлиги кўмагида "Икар" жамоаси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу вертолёт 700 килограммгача фойдали юкни кўтариш қувватига эга бўлиб, ундан юк ташиш, ёнғинларни ўчириш ҳамда қидирув-қутқарув операцияларида фойдаланиш режалаштирилган. Қурилма оғирлиги 4 тоннагача бўлган вертолётлар учун сертификатланган VK-650В русумли турбовалли двигател билан жиҳозланган.

Маҳаллий бутловчи қисмларга асосланган ушбу технология оғир учувчисиз тизимларни серияли ишлаб чиқариш имконини беради. В-700 платформаси келажакда янада мураккаб ва оғир аппаратларни сертификатлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Режага кўра, 2026-йил якунига қадар қурилманинг прототипини йиғиш ишлари якунланади. 2027-йилнинг бошида эса янги учувчисиз вертолётнинг илк парвоз синовлари бошланиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.