Кечиккан Трумп Пҳоне смартфони атрофида можаро: АҚШ байроғида хатолик топилди

Тўққиз ойлик кечикишдан сўнг, ниҳоят бозорга Трумп Пҳоне смартфони чиқди. Олтин қопламали ва 500 доллар нархга эга ушбу қурилма премиум сегмент вакили сифатида тақдим этилмоқда. Бироқ, кутилган ватанпарварлик рамзи ўрнига, қурилма дизайнидаги қўпол хатолик сабабли танқидлар марказига тушди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари смартфоннинг орқа панелида тасвирланган АҚШ байроғида 13 та чизиқ ўрнига 11 та чизиқ борлигини пайқаб қолишди. Гарчи 50 та юлдуз ўз ўрнида бўлса-да, чизиқлар сонидаги хатолик расмий давлат байроғи дизайнига зид келади ва бу ҳолат интернетда кўплаб масхараларга сабаб бўлди.
Бундан ташқари, лойиҳа бошида маркетингда фаол қўлланилган "Маде ин УСА" мақоми ҳам йўқолган. Трумп Мобиле вакилларининг сўзларига кўра, қурилма АҚШда фақат қисман йиғилади, унинг асосий компонентлари эса хорижда ишлаб чиқарилади. Бу ҳолат ҳам фойдаланувчилар ва экспертлар томонидан кескин танқид қилинмоқда.













