Spotify ElevenLabs технологияси асосида аудиокитоблар яратиш воситасини чиқарди

Spotify ElevenLabs технологияси асосида аудиокитоблар яратиш воситасини чиқарди

Spotify компанияси ўзининг Spotify фор Аутҳорс платформаси доирасида ElevenLabs сунъий интеллект технологиясига асосланган аудиокитобларни нашр этиш воситасини тақдим этди. Инвесторлар кунида эълон қилинган ушбу янги функция июн ойида бета-версияда, фақат таклифнома асосида ва дастлаб фақат инглиз тилида ишга туширилади. Мазкур восита муаллифларни эксклюзив шартномалар билан боғлаб қўймайди, яни яратилган аудиокитобларни бошқа платформаларда ҳам эркин тарқатиш мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу янгилик Spotify ва ElevenLabs ўртасидаги ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, илгари муаллифлар ушбу стартап платформасида яратилган контентни Spotify'га юклаш имконига эга эди. Гарчи компания Google Play Боокс билан рақамли овозлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиб келаётган бўлса-да, ElevenLabs тақдим этаётган янада табиий ва ифодали овоз моделлари муаллифлар учун жозибадорроқ бўлиши кутилмоқда.

Spotify фор Аутҳорс платформаси эндиликда яна 10 та тилни, жумладан, француз, немис, голланд, испан ва скандинавия тилларини қўллаб-қувватлай бошлайди. Шунингдек, компания Audiобоок+ тариф режаларини кенгайтириб, тинглаш лимитларини оширишни ҳамда келажакда талабалар ва оилалар учун махсус обуна турларини жорий қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунда платформада бир миллиондан ортиқ Audiобоок+ обуначилари мавжуд.

Компания аудиокитобларни қидириш жараёнини осонлаштириш учун табиий тилдаги сўровлар (промпт) орқали плейлистлар яратиш функциясини ҳам жорий этмоқда. Сўнгги йилларда Spotify ўзининг аудиокитоблар каталогини 700 000 тага етказди ва халқаро бозорларга фаол кириб борди. Натижада, платформада аудиокитоб тинглаш соатлари ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.