Хакерлар мультитули янгиланди: Линух асосидаги Флиппер Оне тақдим этилди

Флиппер Девисес компанияси ўзининг машҳур “хакерлар мультитули”нинг янги версияси — Флиппер Оне қурилмасини эълон қилди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, ушбу гаджет оммабоп Флиппер Зеро моделининг ўрнини босувчи эмас, балки тармоқлар билан ишлашга йўналтирилган мустақил маҳсулотдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Флиппер Оне иккита гигабитли Этҳернет порти, Wi-Fi 6E қўллаб-қувватлови ва М.2 слоти орқали 5G-модем ўрнатиш имкониятига эга бўлди. Қурилма, шунингдек, ПСИ Эхпресс, USB 3.0 ва САТА интерфейслари орқали юқори тезликдаги модулларни улашни қўллаб-қувватлайди. Ундан VPN-шлюз, 5G-роутер ёки сиmsиз ва симли тармоқлар ўртасидаги кўприк сифатида фойдаланиш мумкин.
Энергия тежамкор микроконтроллердан ташқари, қурилма тўртта юқори унумдор Кортех-А72 ва тўртта тежамкор Кортех-А53 ядроларига эга Роккчип РК3576 процессори ҳамда 8 GB LPDDR5х оператив хотираси билан жиҳозланган. Чип унумдорлиги Линух операцион тизимининг тўлиқ версиясини ўрнатиш учун етарли ҳисобланади.
Қурилма HDMI порти билан жиҳозланган бўлиб, у 4К рухсатдаги ва 120 Гс янгиланиш частотасига эга мониторни улаш имконини беради. Бу эса Флиппер Оне қурилмасидан столусти шахсий компьютери сифатида фойдаланишга йўл очади. Компания очиқ кодли прошивка чиқаришни режалаштирмоқда, бироқ Линух тизимининг АРМ архитектурасидаги айрим қисмлари ҳали тўлиқ очиқ бўлмагани сабабли қўшимча ишлар талаб этилади.
Флиппер Оне лойиҳаси краудфандинг кампанияси орқали молиялаштирилади, унинг бошланиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган. Флиппер Девисес аллақачон дастурчилар учун махсус портални очган бўлиб, у ерда қурилма дастурий таъминотини ишлаб чиқишда иштирок этиш мумкин.













