SpaceX янги авлод Starship В3 парвозини сўнгги сонияларда тўхтатди

SpaceX янги авлод Starship В3 парвозини сўнгги сонияларда тўхтатди

SpaceX компанияси Техасдаги Старбасе полигонидан учинчи авлод Starship ракета тизимининг илк парвозини стартга саноқли сониялар қолганда бекор қилди. Компания жума куни парвозни қайта амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу миссия нафақат янгиланган Starship В3 аппаратининг илк синови бўлгани учун, балки SpaceX молиявий ҳолати учун ҳам ўта муҳимдир. Яқинда ИПО учун ариза топширган компания бир неча ҳафтадан сўнг очиқ акциядорлик жамиятига айланиши кутилмоқда, бу эса янги авлод ракеталари дастурида сезиларли натижа кўрсатиш босимини оширади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Starship тизимининг 12-парвози бўлиши кутилаётган ушбу миссия 2025-йил октабрдаги уринишдан кейинги биринчи парвоздир. SpaceX ўтган ойлар давомида Starship В3 версиясини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш билан банд бўлди. Ноябр ойида ўтказилган синовларда В3 кучайтиргичларидан бири портлаб кетган эди. Пайшанба кунги старт бир неча бор ортга сурилди ва ортга ҳисоблаш Т-40 сонияга етганда тўхтатилди. Elon Musk ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида парвоз минорасининг гидравлик маҳкамлагичи очилмаганини маълум қилди.

Starship В3 версияси дизайн ва инфратузилма жиҳатидан улкан янгиланишларни ўз ичига олади. Энг катта ўзгаришлардан бири учинчи авлод Raptor двигателлари бўлиб, улар соддалаштирилган дизайнда кўпроқ тортиш кучини таъминлайди. Шунингдек, янги дизайн аввалги парвозларда муаммо туғдирган ёқилғи сизиб чиқиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган. Компаниянинг асосий мақсади — Falcon 9 ракетаси каби бутун тизимни тўлиқ кўп марта ишлатиладиган ҳолатга келтиришдир.

Ушбу парвоз режа бўйича амалга ошса ҳам, SpaceX барча мақсадларига эриша олмайди. Компания бу сафар ракета кучайтиргичини ёки кеманинг ўзини қайтариб қўндиришни режалаштирмаяпти. Иккала қисм ҳам сувга — Атлантика ва Ҳинд океанларига юmsҳоқ қўниши кутилмоқда. Starship В3 тизими SpaceX учун жуда муҳим, чунки компания ўтган йили 11 миллиард доллар даромад келтирган Starlink лойиҳасига катта тикиш тиккан. Ҳозирча янги ракета тизими орқали коинотга ишчи ҳолатдаги сунъий йўлдошлар чиқарилгани йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.