Инсон билан кўз орқали мулоқот қилувчи дунёдаги илк робот тақдим этилди

Инсон билан кўз орқали мулоқот қилувчи дунёдаги илк робот тақдим этилди

Ноэтих компанияси дунёдаги илк кўз орқали ўзаро алоқага киришувчи юқори реалистик бионик роботни намойиш этди. Ушбу модел ўзининг инсоний дизайни ва мураккаб ҳаракатланиш тизими билан ажралиб туради. Робот жами 24 даражали эркинликка эга бўлиб, шундан 6 таси кўзлар, 4 таси қошлар, 11 таси оғиз ва 3 таси бўйин ҳаракатлари учун масъулдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қурилма нафақат овозни қайта ҳосил қилади, балки лаб ҳаракатлари, нигоҳлар ва юз ифодалари орқали табиий мультимодал мулоқотни таъминлайди. Maxсус кўникмалар кутубхонаси ёрдамида робот суҳбатдош билан ҳиссий боғлиқлик ўрната олади, бу эса уни оддий машиналардан тубдан фарқлайди.

Робот кучли семантик тушуниш қобилиятига эга бўлиб, у сўзларнинг шунчаки грамматик шаклини эмас, балки уларнинг асл маъносини англайди. Бу эса инсон билан мулоқотни янада жонли ва самимий қилади. Шунингдек, у турли ҳис-туйғуларни реалистик тарзда ифодалаш имкониятига эга.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу бионик роботдан оилавий мулоқот, меҳмонхоналарда мижозларни кутиб олиш (ресептион) ҳамда кўргазма залларида экспонатларни намойиш этиш каби турли соҳаларда фойдаланиш мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.