Рогбид ГеоХ2: 90 долларлик ҳамёнбоп ва чидамли ақлли соат тақдим этилди

Рогбид компанияси фаол дам олиш ва спорт ихлосмандлари учун мўлжалланган янги ГеоХ2 ақлли соатини намойиш этди. Қурилманинг асосий устунлиги унинг мустаҳкамлиги ва функционаллигига қарамай, нархи бор-йўғи 90 долларни ташкил этишидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Соат зангламайдиган пўлатдан ясалган корпусга эга бўлиб, АҚШ ҳарбий стандарти МИЛ-СТД-810Ҳ талабларига тўлиқ жавоб беради. Шунингдек, 5АТМ сув ўтказмаслик ҳимояси туфайли ундан сузиш вақтида ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Қурилма 1000 нит ёрқинликка эга 1,43 дюймли АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган ва у Горилла Гласс 3 ойнаси билан ҳимояланган.
ГеоХ2 модели 6 та сунъий йўлдош тизимини қўллаб-қувватловчи интеграциялашган навигация ва офлайн хариталар билан таъминланган. Қўшимча қулайликлар сифатида алтиметр, барометр, компас ва чироқ ўрнатилган. Соат 100 дан ортиқ спорт режимларини, жумладан, фридайвингни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Саломатлик кўрсаткичларини кузатиш борасида соат пульс, қондаги кислород миқдори (СпО2), уйқу сифати ва стресс даражасини ўлчай олади. 500 мАч сиғимли аккумулятор оддий режимда 15 кунгача, ГПС ёқилган ҳолатда эса 21 соатгача автоном ишлашни таъминлайди. Смартфон билан алоқа Bluetooth 5.3 интерфейси орқали амалга оширилади.













