Тиғиз трафик келажакдаги автоном автомобиллар ҳаракатига халақит бериши мумкин

Сиmsиз алоқа технологиялари умумий транспорт тизимларида, хусусан, йўлларда келажакдаги интеллектуал транспорт тизимларини жорий этишда муҳим рол ўйнайди. Бунда 5G тармоғи автоном бошқариладиган автомобилларнинг ўзаро маълумот алмашиши учун асосий восита бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Бироқ, Глазго университети ва Эдинбургдаги Ҳериот-Ватт университети тадқиқотчилари томонидан ўтказилган янги изланишлар кутилмаган муаммони юзага чиқарди. Маълум бўлишича, ҳатто энг замонавий 5G технологияси ҳам маълум шароитларда узилишларга дуч келиши мумкин.
Тадқиқот натижаларига кўра, йўллардаги пиёдалар, бошқа транспорт воситалари ва ҳатто ҳаракатдаги обектлар сиmsиз сигналларни бир неча сонияга тўсиб қўйиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.
Мутахассислар тиғиз трафик шароитида сигналнинг бундай қисқа муддатли блокланиши тизимнинг қарор қабул қилиш тезлигига таъсир қилишидан хавотирда. Келажакда автоном транспорт воситаларини кенг жорий этиш учун ушбу техник муаммоларни бартараф этиш устида қўшимча ишлар олиб борилиши зарур.













