Тарихий кадрлар: Starship коинотда илк бор Starlink орқали суратга олинди

Starship коинот кемасининг 12-парвозида фойдали юкни жойлаштириш бўйича муҳим миссия муваффақиятли якунланди. Қурилма 20 та Starlink сунъий йўлдош симуляторларини ҳамда суратга олиш учун махсус мослаштирилган иккита модификацияланган Starlink сунъий йўлдошини орбитага чиқарди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Starship билан бир хил суборбитал траектория бўйлаб ҳаракатланган ушбу махсус сунъий йўлдошлар тарихда илк бор коинотдаги кеманинг юқори сифатли суратларини муҳрлади ва ерга узатди. SpaceX томонидан эълон қилинган тасвирларда Starship кемасининг вазнсизлик ҳолатида, Ер фони акс этган бетакрор кўриниши намоён бўлган.
Ушбу воқеа технологик жиҳатдан тарихий лаҳза ҳисобланади. SpaceX нафақат юк чиқариш тизимини синовдан ўтказди, балки кеманинг коинотдан олинган ноёб кадрларига ҳам эга бўлди. Сунъий йўлдошлар кема 26 000 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланаётган вақтда, 144 км баландликда қўйиб юборилган.
Мазкур парвоздан олинган маълумотлар келажакдаги операцион миссияларга, жумладан, кейинги авлодга мансуб юзлаб ҳақиқий Starlink сунъий йўлдошларини учиришга тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Аввалроқ ушбу парвоз умумий ҳисобда муваффақиятли ўтгани, бироқ айрим техник қийинчиликлар кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.













