Beeline эски нарх эвазига «Hafta» интернет-пакетларида TAS-IX учун трафикдан +200% тақдим этмоқда

Beeline эски нарх эвазига «Hafta» интернет-пакетларида TAS-IX учун трафикдан +200% тақдим этмоқда
Beeline бир ҳафталик интернет-пакетлар ёқтирилганида TAS-IX учун қўшимча трафик тақдим этилиши ҳақида хабар беради.

«Hafta» интернет-пакети ёқтирилганда абонентларга TAS-IX доирасида фойдаланиш учун қўшимча 100 Мб тақдим этилади. «Haftа+» интернет-пакети ёқилганда эса TAS-IX учун 400 Мб тақдим этилади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Интернет-пакетларимиз қаторини яхшилаган ҳолда, биз биринчи навбатда мулоқотни янада қулай қилиш учун мижозларимизнинг сўровларини инобатга оламиз. Қўшимча трафик ҳар бир абонент ўзига мос бўлган «Hafta» интернет-пакетларидан бирини танлаши учун қулайликларни тақдим этади”.

Интернет-пакетларни Beeline Uzbekistan иловаси орқали ёки мана бу ҳаволасида берилган махсус код орқали ёқтириш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.