Хитойликлар дунёдаги энг катта самолёт-амфибияни яратиб ҳавога учиришди…

Хитойликлар дунёдаги энг катта самолёт-амфибияни яратиб ҳавога учиришди…
«АG600» кодланган ном остидаги бу самолёт-амфибиянинг узунлиги 40 метрга тенг бўлиб, тўртта мотор асосида ҳаракатланади. Самолёт асосан ўрмонлардаги ёнғинларни бартараф этиш, қутқарув операцияларини амалга ошириш, океанда мониторинг ўтказиш учун мўлжалланган.

У атиги 20 сонияда бортига 12 тонна сувни жойлаштира олади. Умумий юк кўтариш имкониятлари 53, 5 тоннани ташкил этади. Ҳавога кўтарилгач, тўхтовсиз 4, 5 минг километргача парвоз қилади. Ундан йўловчи ташишда, янги нефт конларини қидиришда ҳам фойдаланса бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.