Ucell байрам кунларида баъзи хизматлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатади

Ucell байрам кунларида баъзи хизматлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатади
Ucell байрам кунларида баъзи хизматлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатади

Ucell мобил алоқа оператори Янги йилдаги байрам кунларида, қўнғироқлар сифатини яхшилаш ва SMS-хабарларни ўз вақтида еткизиш мақсадида, баъзи хизматлар вақтинчалик тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақида компания сайтига асосланиб, “daryo.uz” нашри хабар бермоқда.

2014 йил 31 декабрь соат 12:00 дан 2015 йил 2 январь соат 17:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:

  • «SMS-Жадвал»;
  • «SMS ни бошқа рақамга йўналтириш»;
  • «SMS-Автожавоб»;
  • «SMS Филтр-Қора рўйхат»;
  • «SMS-Тахаллус»;
  • «Дўстим ҳисобидан SMS».


2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:

  • «Ким қўнғироқ қилди?»;
  • «Мен алоқадаман»;
  • «Овоз почтаси»;
  • «Менга қўнғироқ қил»;
  • «Мен кимман?».


2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача қуйидаги хизматлардан фойдаланиб бўлмайди:

  • Ҳисобни *100# – *109# орқали текшириш;
  • Тизим хабарлари (ҳисоб тўлдириш ва хоказо).


2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан 2015 йил 1 январь соат 04:00 гача Компаниянинг қўшимча хизматларига уланиш учун USSD-сўровлардан фойдаланиб бўлмайди.

Ucell ўз мижозларидан керакли ҳолларда қўшимча хизматларни олдиндан улашни сўраган. «SMS Жадвал» хизмати доирасидаги олдиндан мўлжаллаб қўйилган SMS-хабарлар ўз вақтида юборилиши қайд этилган.

Компания келтирилган ноқулайликлар учун абонентлардан узр сўраган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.