Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди

Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
Ушбу электрон ҳасса кўр одамларнинг бемалол ўзлари юра олишига йўл очиб бермоқда, дея хабар бермоқда Moon Child.
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
«WeWalk» номли ақлли ҳасса одамларни осилган нарсалар ва тўсиқлардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида ультрасоник сенсорлардан фойдаланади, яъни ушбу қурилма тебраниш орқали яқин атрофдаги тўсиқлар ҳақида ўз хўжайинини огоҳлантиради.
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
Унга махсус камера ўрнатилган бўлиб, камерани осон бошқариш учун смартфоннинг Bluetooth тизими билан боғлаш мумкин. У Voice Assistant ва Google Maps дастурий таъминоти билан бирлаштирилганлиги сабабли, яқин атрофдаги дўконлар ва инфратузилма тафсилотларини фойдаланувчига етказиш учун динамиклардан фойдаланиши мумкин.
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
«WeWalk» бош директори ва мутахасиси Курсат Жейланнинг айтишича, у замонавий технологияларни кўзи ожизлар учун восита сифатида ишлатиш истагидан келиб чиққан ҳолда ҳассани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган.
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
«Кўзи ожиз одам сифатида, мен метро станциясида бўлганимда, қайси йўлдан чиқишимни билмайман... қайси автобус яқинлашаётганини ҳам билмайман... ёки атрофимдаги дўконлардан бехабар бўламан. Бундай маълумотни эса \'\'WeWalk\'\' орқали олиш мумкин.»
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди
Ҳозирда «WeWalk» 500 долларга сотилмоқда. Замонавий технологиялар ҳозирда бир-бирига рақобатни кучайтирар экан, ишлаб чиқарувчилар навигация қобилиятларини янада яхшилаш учун уни ҳайдовчилар ва транспорт хизматлари билан бирлаштиришга умид қилишмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sitora
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.