Антивирус ўриндиқларга эга самолёт салонининг концепти тақдим этилди

Фото: Avio Interiors
Италиянинг авиация интерьерларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Avio Interiors компанияси антивирусли ўриндиқларга эга самолёт салони концептини тақдим этди.
Йўловчиларни ўтқазишнинг икки варианти мавжуд. Биринчисига Янус — икки юзли Рим худосининг номи берилган бўлиб, унга кўра бир қаторга уч ўриндиқ жойлаштирилади, ўртадаги ўриндиқ орқа томонга ўгирилган бўлади.

Фото: Avio Interiors
Мазкур ҳолатда жойлар шаффоф пластик билан ажратилиб, ўриндиқлар атрофи ўраб чиқилади. Ушбу пластик тўсиқни бошқариш мумкин: шаффофлилик даражасини камайтириш ёки тўлиқ қора қилиб қўйиш. Бу каби ечим йўловчилар орасида максимал изоляцияни таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, йўловчилар ўзининг шахсий маконига эга бўлади.

Фото: Avio Interiors
Иккинчи вариант номи Glassafe бўлиб, шаффоф капсулани ёдга солади — у ўриндиқларнинг тепа қисмига ўрнатилади, ўриндиқлар эса ўз ҳолича қолади. Конструкция йўловчи атрофида изоляцияланган маконни ҳосил қилади ва атрофдагилар билан ҳаво орқали алоқани камайтириш имконини беради.

Фото: Avio Interiors
Ўриндиқларга қотириш учун бир неча жиҳозлар таклиф қилинмоқда — капсулани осонликча ечиб ташлаш ёки олдингидек қотириб қўйиш мумкин. Шунингдек, пластик шаффофлиги ҳам турли даражада бўлиши мумкин.

Фото: Avio Interiors
Иккала концепт ҳам Avio Interiors томонидан патентланган ва ишлаб чиқаришга тайёр.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Италиянинг авиация интерьерларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Avio Interiors компанияси антивирусли ўриндиқларга эга самолёт салони концептини тақдим этди.
Йўловчиларни ўтқазишнинг икки варианти мавжуд. Биринчисига Янус — икки юзли Рим худосининг номи берилган бўлиб, унга кўра бир қаторга уч ўриндиқ жойлаштирилади, ўртадаги ўриндиқ орқа томонга ўгирилган бўлади.

Фото: Avio Interiors
Мазкур ҳолатда жойлар шаффоф пластик билан ажратилиб, ўриндиқлар атрофи ўраб чиқилади. Ушбу пластик тўсиқни бошқариш мумкин: шаффофлилик даражасини камайтириш ёки тўлиқ қора қилиб қўйиш. Бу каби ечим йўловчилар орасида максимал изоляцияни таъминлаши мумкин. Бундан ташқари, йўловчилар ўзининг шахсий маконига эга бўлади.

Фото: Avio Interiors
Иккинчи вариант номи Glassafe бўлиб, шаффоф капсулани ёдга солади — у ўриндиқларнинг тепа қисмига ўрнатилади, ўриндиқлар эса ўз ҳолича қолади. Конструкция йўловчи атрофида изоляцияланган маконни ҳосил қилади ва атрофдагилар билан ҳаво орқали алоқани камайтириш имконини беради.

Фото: Avio Interiors
Ўриндиқларга қотириш учун бир неча жиҳозлар таклиф қилинмоқда — капсулани осонликча ечиб ташлаш ёки олдингидек қотириб қўйиш мумкин. Шунингдек, пластик шаффофлиги ҳам турли даражада бўлиши мумкин.

Фото: Avio Interiors
Иккала концепт ҳам Avio Interiors томонидан патентланган ва ишлаб чиқаришга тайёр.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













