date

Ўзбекистон Кобулдаги бадминтон турнирида иштирок этади

Ўзбекистон Кобулдаги бадминтон турнирида иштирок этади
4-декабр куни Кобул шаҳрида халқаро бадминтон турнири бошланади, деб хабар бермоқда TOLONews. Турнирда Афғонистон спортчилари билан бир қаторда Ўзбекистон, Эрон ва Сирия вакиллари ҳам иштирок этади.

Афғонистон Бадминтон Федерацияси вакилларининг маълум қилишича, Сирия ва Ўзбекистон спортчилари аллақачон пойтахтга етиб келишган. Ушбу босқичда жами 16 нафар спортчи, жумладан олти нафар халқаро иштирокчи қатнашади.

Турнир ўйинлари Lemar TV телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Илгари Афғонистон Бадминтон Федерацияси Россия ва Покистон жамоалари билан шунга ўхшаш мусобақалар ўтказган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кобулдаги бадминтон турнирида иштирок этади