date

Маркетплейс сотувчилари учун солиқлар оширилади

Маркетплейс сотувчилари учун солиқлар оширилади
1-январдан бошлаб маркетплейсларда маҳсулот сотадиган тадбиркорлар учун ягона солиқ ставкалари жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бунда фойда солиғи 10 фоиздан 15 фоизгача, айланмадан олинадиган солиқ эса 3 фоиздан 4 фоизгача оширилади.

Бу ҳақда Молия вазирлиги бюджет бўйича мурожаатида маълум қилинди. Шу билан бирга, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган кичик бизнеслар учун имтиёзлар белгиланди.

Улар учун айланмадан олинадиган солиқ миқдори 4 фоиздан 1 фоизгача камайтиради. Солиқ сиёсати асосий ставкаларни, жумладан ҚҚС (12 фоиз) ва фойда солиғини (15 фоиз) ўз ҳолича сақлаб қолишни кўзда тутади.

Шу билан бирга, ер, мол-мулк ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиқ ставкалари ўртача 7 фоизга индексация қилинади. Умумий солиққа тортиш тизимига ўтаётган компаниялар эса фойда солиғидан озод қилиниши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Маркетплейс сотувчилари учун солиқлар оширилади