Хамдам Собировдан такрорланмас "Нилуфар" номли янги клип тақдим этилди

Ўзбек эстрадасининг севимли ижодкорларидан бири Хамдам Собиров янги ижод маҳсулоти — “Нилуфар” номли видеоклипини тақдим этди. Клип бугун YouTube платформасида эълон қилинди ва қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортишга улгурди.
Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ушбу қўшиқ “Нилуфар” исмли қизларга бағишланганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу изоҳ эса асарга янада илиқ кайфият ва шахсийлик бахш этди. Мухлислар орасида “бу қўшиқ айнан мен ҳақимда”, деган ҳазил-аралаш изоҳлар ҳам кўпайди — Нилуфарлар бугун анча бахтли, қисқаси.

Видеоклип табиат қўйнида суратга олинган бўлиб, унда кенг манзаралар, сокин муҳит ва романтик кайфият уйғунлашган. Табиий фон қўшиқ мазмунини янада очиб бериб, томошабинни кундалик шовқиндан бир зумга бўлса-да узоққа олиб кетади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!