Муниса Ризаева ҳақидаги навбатдаги миш-мишни эшитдингизми?

Муниса Ризаева ижтимоий тармоқларда тарқалган янги миш-мишлар фонида ҳазил аралаш видео жойлаб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Хонанданинг қисқа чиқиши кўпчиликнинг эътиборини тортди ва турли талқинлар пайдо бўлишига туртки берди.
Хонанда видеода кинояли оҳангда: “Ахир, одамлар яхшироқ билишади-ку!” дея изоҳ қолдиради. Бу жумла ҳам кузатувчилар орасида турлича қабул қилиниб, айримлар буни миш-мишларга нисбатан юмор билан берилган жавоб сифатида баҳолади.
Видеодаги ҳазил ибора ҳам тармоқ фойдаланувчилари томонидан фаол муҳокама қилинди. Унда Муниса: “Беларусдан туғдим деб ўйлагандим, ҳинддан экан”, дея кулгили тарзда гапиради. Хабарларга кўра, ролик кўпчилик томонидан ижобий қабул қилинган бўлса-да, у айрим доираларда яна янги гап-сўзлар чиқишига ҳам сабаб бўлди.