date

Фонд бозори ўсишда давом этмоқда

Фонд бозори ўсишда давом этмоқда
21-28 ноябр кунлари давомида Республика фонд биржаси "Тошкент"да савдога қўйилган юқори ликвидли акцияларнинг аксарияти ижобий динамика кўрсатди. UCI индекси 3,22 фоизга ўсди.

Бу даврда "Қашқадарё технологик транспорти" акциялари энг катта ўсишни қайд этди, уларнинг нархи 9,86 фоизга ошди. Шунингдек, "Ўзметкомбинат" (+6,67%) ва "Ҳамкорбанк" (+6,37%) акциялари ҳам ўсиш кўрсатди.

Бироқ, "Трастбанк" акциялари 19,83 фоизга пасайиб, ҳафта давомида энг катта йўқотишни қайд этди. Бундан ташқари, "Ўзбектелеком" (-7,86%) ва "Қизилқумсемент" (-5,29%) акциялари ҳам пасайиш кузатилди.

"Дори-Дармон" акциялари эса нархида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Ўтган ҳафта давомида энг кўп келишувлар сони бўйича "Капитал суғурта" (435 келишув), "Ҳамкорбанк" (386 келишув) ва "ЎзРТХБ" (334 келишув) етакчи бўлди.

Савдо ҳажми бўйича биринчи ўринни 4,42 миллиард сўмлик кўрсаткич билан Ипотека қайта молиялаш компанияси эгаллади. Етакчилар учлигидан "ЎзРТХБ" (1,06 миллиард сўм) ва "Ҳамкорбанк" (747,49 миллион сўм) ҳам жой олди.

Юқори ликвидли акциялардан 16 таси ҳафтани ижобий натижа билан якунлади, битта акция нархи ўзгармади ва 12 таси пасайиш қайд этди. Асосий савдо майдончаси бўйича акциялар билан умумий савдо ҳажми 129,50 миллиард сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта РФБда UCI индекси 2,3 фоизга ўсгани маълум қилинган эди. Ўша даврда "Бизнес ривожланиш банки" акциялари 12,85 фоизлик ўсиш билан етакчи бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Фонд бозори ўсишда давом этмоқда