
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал тарзда маъқулладилар. Мухокамалар давомида улар бир қатор ташаббусларни қўллаб-қувватладилар.
Жумладан, "Яшил макон" лойиҳасини кенгайтириш, экологик дастурларни ривожлантириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва маҳалла институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифларга эътибор қаратилди. Депутатлар, шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ва маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини кенгайтириш чораларини белгиладилар.
Кутилишича, бу ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезкор ҳал этиш ва бюджет тизимининг мустақиллигини оширишга хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.