date

Ўзбекистон энергетикага $35 миллиард инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон энергетикага $35 миллиард инвестиция жалб қилди
Президент Шавкат Мирзиёев энергетика объектларини ишга тушириш маросимида сўнгги йилларда Ўзбекистон энергетика тизимини ривожлантириш учун халқаро инвестициялар ҳажми $35 миллиардга етганини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу инвестициялар туфайли электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 85 миллиард кВт-соатга етди.

Бу 2017 йилга нисбатан 20 миллиард кВт-соат кўпдир. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ўсиши шароитида энергетика тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий мақсад барча ҳудудларни барқарор энергия билан таъминлаш ва замонавий, экологик тоза, қайта тикланадиган манбалар асосида энергия ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. Лойиҳалар доирасида умумий қуввати 5 минг МВт бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда 400 МВт қувватга эга гидроэлектр станциялари ишга туширилди.

Натижада мамлакатнинг энергия балансидаги "яшил" энергия улуши 30 фоизга етди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон энергетикага $35 миллиард инвестиция жалб қилди