Бензинсиз 310 км ва янги платформа: BYD Song Ultra ДМ-и тақдим этилади

BYD компанияси янги Сонг Ultra ДМ-и гибрид кроссоверининг расмий тақдимоти 28-май куни Хитойда бўлиб ўтишини эълон қилди. Компаниянинг бешинчи авлод ДМ гибрид технологияси билан жиҳозланган ушбу автомобил икки хил сиғимдаги — 26,6 кВ·соат ва 38 кВ·соатли аккумуляторлар билан таклиф этилади. Ушбу батареялар фақат электр қувватининг ўзида мос равишда 205 км ва 310 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Расмий тизерларга кўра, янги моделнинг ташқи кўриниши март ойида намойиш этилган тўлиқ электр қувватли Сонг Ultra ЭВ версиясини деярли такрорлайди. Автомобилнинг габарит ўлчамлари 4850 х 1910 х 1670 мм ни, ғилдираклар базаси эса 2840 мм ни ташкил этади. Юк хонаси ҳажми 730 литрга тенг бўлиб, олд ўриндиқларни тўлиқ йиғиш орқали 1,8 метрли текис ухлаш майдонини ҳосил қилиш мумкин.
Барча моделлар стандарт равишда 15,6 дюймли экранли медиасистема билан жиҳозланади. Юқори комплектациялар эса вентиляция, иситиш, массаж ва оёқ таянчи функцияларига эга бўлган махсус йўловчи ўриндиғи, ўрнатилган музлаткич ҳамда 16 та динамикли аудиотизимга эга бўлади. Марказий тирсак қўйгичда смартфонлар учун иккита сиmsиз қувватлагич ва стакан ушлагичлар жойлашган.
Технологик жиҳатдан кроссовер лидар ва 27 та датчикдан иборат Б даражали “Худо кўзи” (Эе оф Год) тизими билан таъминланади. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, автомобил янги орқа узатмали платформада қурилади, бу эса бошқарув ва динамикани сезиларли даражада яхшилайди.













