Янги Волга моделлари нархи эълон қилинди: Сотувлар июн ойида бошланади

Янги Волга моделлари нархи эълон қилинди: Сотувлар июн ойида бошланади

Волга компанияси сотувлар бошланиши арафасида ўзининг янги автомобиллар линияси учун нархларни очиқлади. Бозорга бир вақтнинг ўзида учта модел — Волга К50 седани ҳамда Волга К40 ва Волга К50 кроссоверлари чиқади. Ишлаб чиқарувчи янги моделларда замонавий технологиялар ва хавфсизлик тизимларига алоҳида урғу берган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Линиядаги асосий седан — Волга К50 модели 2,0 литрли, 150 ёки 200 от кучига эга турбомотор, олд привод ва 7 поғонали роботлашган узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Ушбу моделнинг нархи 2,9 миллион рублдан бошланади. Волга К40 кроссовери эса 1,5 ва 2,0 литрли двигателлар, олд ёки тўлиқ привод ҳамда 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан таклиф этилади. Унинг бошланғич нархи 2,75 миллион рубл этиб белгиланган.

Флагман ҳисобланган Волга К50 модели 238 от кучига эга 2,0 литрли двигател, тўлиқ привод ва 8 поғонали автомат трансмиссия билан таъминланган. Мазкур кроссовернинг нархи 4,2 миллион рублдан старт олади. Автомобилларга 5 йил ёки 150 минг километр масофа учун расмий кафолат берилиши маълум қилинди.

Янги автомобиллар юқори даражадаги қулайликлар билан жиҳозланган. Хусусан, салонда 12 та динамикли акустик тизим, ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари учун массаж ҳамда хотира функцияси, вентиляция тизими мавжуд. Шунингдек, ҳайдовчига ёрдам берувчи электрон ассистентлар ва иккинчи қатор ўриндиқларини электр ёрдамида созлаш имконияти кўзда тутилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.