Саҳнада кутилмаган сюрприз: Юлдуз Усмоновага ноодатий букет топширилди

Юлдуз Усмонова Жиззах вилоятидаги Ўрда боғида бўлиб ўтган концерт дастури давомида мухлислар учун унутилмас лаҳзалар туҳфа этилди. Хонанда саҳнада қўшиқ ижро этаётган пайтда унга MAXWIN кафеси томонидан махсус тайёрланган музқаймоқли букет тақдим этилди.
Кутилмаган совғадан ҳайратланган хонанда уни самимийлик билан қабул қилиб, ушбу эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдирди. Энг эътиборлиси, Юлдуз Усмонова саҳнани тарк этмасдан туриб, букетдаги музқаймоқлардан жамоасини ҳам баҳраманд қилди. У жамоасининг ҳар бир аъзосига алоҳида музқаймоқ улашиб, саҳнада илиқ ва самимий муҳит яратди.
Мазкур ҳолат концертга ўзгача руҳ бағишлаб, томошабинлар томонидан катта олқишларга сабаб бўлди. Ушбу самимий ва қувноқ лаҳзалар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, мухлислар томонидан илиқ фикрлар билан қарши олинди.













