Ўзбекистонда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни машинасозлик саноатига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда давлат раҳбари электромобиллар ишлаб чиқариш тармоғига ҳам тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда. Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак», — дейди президент йиғилишда.
Қайд этилишича, мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилган. Бунда:
Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда. Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак», — дейди президент йиғилишда.
Қайд этилишича, мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилган. Бунда:
- электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;
- электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













