Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)

Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)
Фото: Elle
Буюк Британиянинг бўлажак қироличаси ролига даъвогарлардан бири Австралиядан. У Кембриж герцогинясининг худди ўзгинаси, деб ёзади Elle.
Маълумки, ҳозирда «Тож» сериали учун жиддий кастинг ўтказиляпти— ижодий гуруҳ икки ойдан бери Кейт Миддлтоннинг ёшлиги ролига актриса қидирмоқда.

Кутилмаганда, TikTok фойдаланувчилари герцогинянинг эгизагини топди. Австралиялик рассом Бриттани Диксон ижтимоий тармоқда ўзининг ландшафтлари ва портретлари суратларини баҳам кўради, аммо унинг Кейтга ўхшашлиги барча рейтингларни портлатиб юборди. Дарҳақиқат, қиз инглиз маликасига жуда ҳам ўхшайди: тери ранги, жигарранг сочлари, кўк кўзлари ва ҳатто сочлар ҳам бир хил!
Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)
Фото: Elle
TikTok фойдаланувчилари Бриттанидан «Тож» сериалида Кейт ролини ўйнашини сўраб, хабарлар билан тўлдириб юборди. Кўпчиликнинг фикрига кўра, у герцогиняга нафақат ташқи, балки энергетик жиҳатдан ҳам ўхшайди.

Маълумки, шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги сериал Сент-Эндрюс университетидан то тўйгача бўлган даврни қамраб олади.
Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)
Фото: Elle
Бриттани Диксоннинг ўзига келсак, сўнгги икки кун ичида у Австралиянинг The Today Show эрталабки шоусининг меҳмони бўлишга муваффақ бўлди. Қиз ўзи ҳақида, ижодкорлик ва кутилмаган машҳурлик ҳақида гапириб берди. Ҳозир у Gold-Kost’да яшайди, аммо Кейт ролини ижро этиш учун Лондонга кўчиб ўтишга тайёр. У Netflix’га ҳам ариза топширишга муваффақ бўлди, бу эса мухлисларини хурсанд қилди.
Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)
Фото: Elle
Кейт Миддлтоннинг австралиялик эгизаги TikTok’да машҳурликка эришди (фото)
Фото: Elle
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.