Chery Фулвин Т9 Лонг Ранге Эдитион: 1800 км масофани босиб ўтувчи янги кроссовер

Chery компанияси ўзининг ўрта ўлчамли гибрид кроссовери — Фулвин Т9 Лонг Ранге Эдитион моделини расман тақдим этди. Хитой бозорида сотувга чиқарилган ушбу автомобил ўзининг таъсирчан масофа босиб ўтиш имконияти билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Автомобил 1,5 литрли АКТEКО 1.5ТГДИ турбомотор ва ДҲТ трансмиссияси билан жиҳозланган. Гибрид тизимнинг умумий қуввати 360 от кучини ташкил этади. Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, кроссовер фақат электр энергиясида 220 км, гибрид режимда эса 1800 км дан ортиқ масофани босиб ўта олади.
Техник жиҳатдан модел 15,6 дюймли 2,5К экран, Qualcomm 8155 процессори ва 14 тагача динамикга эга аудио тизим билан жиҳозланган. Шунингдек, батареяни 30 фоиздан 80 фоизгача қувватлаш учун атиги 15 дақиқа кифоя қилади.
Хавфсизлик тизимлари қаторига адаптив круиз-назорат, автоматик тормозлаш ва йўлакдан чиқиб кетишни назорат қилиш функциялари киритилган. Топ версияда эса автопилот ва автоматик парковка тизими мавжуд.













