Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
29 май куни Киевда шаҳарга асос солинганига 1540 йил тўлишини нишонлашди. Пойтахт марказидаги Михайловское майдонида киевликлар учун Россия армиясининг яксон этилган техникалари намойиши ўтказилди. Украина президенти Володимир Зеленский Харков областига ташриф буюрди — бу унинг уруш бошидан буён илк бор Киев областидан ташқарига чиқишидир. Шу куни — ташриф вақтида ёки ундан кейин экани маълум эмас — Харков яна россияликлар томонидан ўққа тутилди. Мариупол шаҳар кенгаши депутати Александр Лашиннинг сўзларига кўра, шаҳар иссиқ ва кўчаларда сув тошиши туфайли эпидемия ёқасига келган, россиялик ҳарбийлар сув таъминотини йўлга қўйишга уриниш чоғида сув тошириб юборишган.
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Украина президенти мамлакат ҳарбийларининг олдинги позициясига келди. Бу Зеленский 24 февралдан буён илк бор Киев областидан ташқарида кўриниш беришидир. Ukrainian Presidential Press Service / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
  • Урушнинг 95-кунида Северодонецк учун жанглар шиддатли тус олди. Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг сўнгги маълумотларига кўра, шаҳар кўчаларида россиялик ҳарбийлар билан жанглар бошланиб кетган. Бу вақтда Россиядаги айрим манбалар Северодонецк эгаллангани ҳақида хабар тарқатмоқда.
  • Украина президенти Володимир Зеленский Харков областида амалдорлар ва ҳарбийлар билан учрашди. Ташрифдан кейинги видеомурожаатида президент Украина хавфсизлик хизматининг Харков области бўйича бошқармаси раҳбари Роман Дудинни ишдан олганини маълум қилди, Дудин энди тергов қилинади.
  • Евроиттифоқ вакиллари ҳамон Россия нефтига эмбарго қўйиш масаласида келиша олмаяпти, Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети шунга боғлиқ. Улар 30 май куни, Евроиттифоқнинг навбатдаги саммити арафасида яна шу масалани муҳокама қилишади.
  • Украиналик чегарачилар Суми ва Чернигов областлари ҳудуди Россиядан туриб ўққа тутилгани ҳақида хабар беришган. Якшанба куни Николаев областида берилган зарбалар оқибатида камида бир киши, Донецк областида - уч киши ҳалок бўлган. Россия ҳарбийлари Кривой Рогга ҳам ракета йўллаган.
  • АҚШ Украинага M777 гаубицаларининг навбатдаги партиясини, Польша эса 18 та KRAB русумли ўзиюрар гаубицаларни жўнатди.

Қуйида 29 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харков области
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Харков мэри Игор Тереховнинг маълум қилишича, шаҳар 29 май куни яна ўққа тутилди
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Ҳарбий ҳаракатлар чоғида Харков шаҳри ва област ҳудудида 2229 уй вайрон қилинган. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский ушбу ҳудудга ташрифи чоғида маълум қилди, у бу ерда вайронага айланган кварталларни айланди ҳамда инфратузилмани тиклаш бўйича мажлис ўтказди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Харковдаги украин ҳарбийлари россиялик ҳарбийлар қолдириб кетган техникаларни тўпламоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Украин ҳарбий хизматчилари россияликларнинг жанговар пиёдалар машинасини (БМП-2) таъмирлашмоқда.
AP Photo/Bernat Armangue

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Россиянинг зирҳли ҳарбий техникаси (MT-LB) фронтга қайтариш учун тайёрланмоқда.
AP Photo/Bernat Armangue

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Россияликлар томонидан ташлаб кетилган ҳарбий техникалар тўпланиб, Украина манфаатлари учун фойдаланилади.
AP Photo/Bernat Armangue

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Украина армияси руҳонийси Харковдаги православ черковида якшанба ибодатидан кейин либосини алмаштирмоқда
AP Photo/Bernat Armangue

Одесса
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Одессадаги пляж. Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Украина Россия Қора денгиздан ҳужум қилиши хавфи туфайли соҳилни миналаштирган
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA

Мариупол
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Мариупол шаҳар кенгаши депутати Александр Лашин «Настоящее время» телеканалига берган интервьюсида шаҳарда «даҳшатли атмосфера» ҳукм сураётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Мариуполда электр йўқ, россиялик ҳарбийлар сув таъминотини тикламоқчи бўлганида, кўчаларни сувга бостириб юборишган. Натижада шаҳарликлар ўз қўли билан қазиган қабрларнинг кўп қисми очилиб қолган. Фото: Stringer / AFP / Scanpix / LETA
Киев
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Киевликлар Михайловское майдонида йиғилиб, бу ерда кўргазмага қўйилган россияликларнинг танклари ва зирҳли техникаларини томоша қилишди. 29 май куни шаҳарда Киев куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Электросамокатлардаги украин ҳарбийлари
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Украиналик қизалоқ Михайловское собори олдидаги майдонга қўйилган россияликларнинг ракеталарини томоша қилмоқда
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Андреевское черкови олдидаги одамлар. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Украина байроғини тутган ёш йигит россияликларнинг яксон бўлган танкида
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 95-куни: Рус техникаларини ўзлаштираётган украинлар, ҳарбий либосдаги руҳоний (фото)
Болалар Киев куни муносабати билан ташкил этилган кўргазма вақтида танк устида ўйнашмоқда. Ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида Украина пойтахти асос солинган кун нишонланади. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.