Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
  • 27 июл куни Днепр устидан Херсон томонга ўтувчи Антонов кўприги ҳаракатланиш учун ёпилди, бунга украин ҳарбийлари HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали зарба йўллаши сабаб бўлди.
  • Олий рада Володимир Зеленский томонидан бош прокурорлик учун кўрсатилган «Халқ хизматчиси» партияси депутати Ондрий Костин номзодини маъқуллади.
  • Украина ҳукумати Беларус билан чегарадаги истеҳкомларнинг кўринишини намойиш этди.
  • «ДХР» раҳбари Денис Пушилин Украинанинг «руслар томонидан асос солинган» шаҳарларини «озод қилиш»га чақирди: у Киев, Черниҳив, Одесса ва Харкив шаҳарларини ҳам санаган.
  • Одесса, Черноморск ва Жанубий портлари орқали ғалла экспорти тикланди.

Қуйида Украинанинг турли нуқталарида урушнинг 154-кунида олинган суратлар билан танишингиз мумкин:

Харкив области
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Чугуев паркида артиллерия ҳужумлари эҳтимолини ҳисобга олиб, бетон блоклар ва қум тўлдирилган қоплардан қилинган ҳимоя иншооти. Россияликларнинг 25 июл куниги зарбаларидан ҳалок бўлган учинчи шахснинг жасади 27 июл куни харобалар остидан олиб чиқилди. Снаряд Чугуев Маданият уйига келиб тушганди.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Харкивнинг Салтовка райони аҳолиси насос орқали сув чиқариб ювинмоқда. Салтовка доимий равишда россияликлар зарбалари остида қолмоқда. Украина нашрлари ёзишича, бу ҳудудда урушга қадар яшаган 200 минг кишидан ҳозирга келиб фақат мингга яқини қолган.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Украин ҳарбийлари жанглар орасидаги танаффус вақтида ертўлада ҳордиқ чиқармоқда. 27 июл куни «ДХР» раҳбари Денис Пушилин «руслар томонидан асос солинган» украин шаҳарларини «озод қилиш»га чақирди. У бундай шаҳарлар қаторида Харкивни ҳам санаб ўтган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Харкив обслатидаги фронт чизиғида РФ қўшинларини артиллериядан ўққа тутишдан олдин координаталарни текширмоқда. Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, Харкивдан шимолдаги ҳудудлар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Украинлар ўзиюрар артиллерия қурилмасидан россиялик ҳарбийларни ўққа тутмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Украиналик ўт ўчирувчилар Бахмут чеккасидаги турар жой биносига ракета тушиши оқибатида юзага келган ёнғинни ўчиришга уринмоқда. 27 июл куни тонгда рус қўшинлари шаҳарни ўққа тутди. Зарба меҳмонхонага тушган: икки киши ҳалок бўлиб, бир киши вайроналар остидан қутқарилди, уч киши яраланган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Ўт ўчирувчилар РФ ҳарбийларининг Бахмут бўйлаб йўллаган зарбалари оқибатларини бартараф этмоқда
Diego Herrera C​arcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Бахмутлик киши шаҳар четида ёнаётган уй олдидан ўтмоқда
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Юлевка қишлоғидаги маккажўхори омбори россиялик ҳарбийларнинг ракета зарбасидан вайрон бўлди. Запорижжя области қисман Россия кучлари назорати остида. Юлевкани ўз ичига олган Новоалександровский жамоати Украина қуролли кучлари томонидан назорат қилинади.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Днепр
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Украина шарқидан келган қочқинларни қабул қилган 50 ёшли Галина Кочерга ўз боғи бўйлаб кетмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Мариуполлик 19 ёшли Ксения Кузьмюк северодонецклик 19 ёшли Валерия Шандрега қуённи узатмоқда. Икки қиз ҳам Галина Кочергининг уйида яшайди.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Мариуполлик Анатолий Жуков — Галина Кочергининг уйидан қўниб топган яна бир қочқин.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Галина Кочергининг уйида яшовчилар террасада мулоқот қилишмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Херсон
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Фуқаролик транспорти учун ёпилган Антонов кўпригига қараб турган херсонликлар. 26 июл куни кечқурун Украина қуролли кучлари HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали Днепр устидан ўтган кўприкни ўққа тутишди. Бу Херсонни областнинг Днепрнинг чап соҳилидаги ҳудудлар билан боғловчи ягона кўприк ҳисобланади. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Урушнинг 154-куни: Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар (фото)
Херсонлик аёл кўчадаги бозорда сунъий гуллар ва дафн гулдасталари сотмоқда. Украинадагилар Херсон областида россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган 600 дан ортиқ аҳоли пунктларидан 44 таси қайтариб олинганини айтмоқда ва бутун област сентябр ойида озод этилишини тахмин қилмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.