Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Россияликлар ишғол қилган Нова Каховкадаги Каховка ГЭС зарбалар оқибатида трубиналаридан бирини ўчиришига тўғри келган — украин ҳарбийлари дамбадаги автомобил кўпригига зарба йўллаганини маълум қилган. Украина ва Россия томони яна бир бор Запорижжя АЭС ўққа тутилишида бир-бирини айблади.

РФ мудофаа вазирлиги Донецк областидаги Пески посёлкаси қўлга олинганини маълум қилди, ҳозирча бу борада мустақил манбалар орқали тасдиқланган маълумот йўқ. Украина S&P Global Ratings ва Fitch Ratings томонидан мамлакатнинг аксарият облигациялари эгалари қарзни тўлашни икки йилга кечиктиришга рози бўлганидан кейин дефолт рейтингига туширилди.

Қуйида 13 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Артиллерия дуэллари: Донбасс ва Миколайив
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
«ЛХР» артиллериячилари 2A65 «Мста-Б» гаубицасидан Донецк области Бахмут районидаги Соледар йўналишида ўт очишга тайёрланмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Миколайив областидаги фронт чизиғида Д-30 гаубицасини бошқараётган украин артиллериячиси.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
«ЛХР» артиллериячилари 2A65 «Мста-Б» гаубицасини рақибнинг Соледар йўналишидаги позициясига йўналтирмоқда. Д-30 каби 2А65 гаубицаси ҳам СССР даврида ишлаб чиқилган, аммо йирик калибри (152 мм) ва отиш масофаси юқорилиги (25 километргача) билан устунлик қилади.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Украина артиллериячилари Д-30 гаубицасини душманнинг Миколайив областидаги позициясига йўналтирмоқда. Д-30 — советлар даврига мансуб 120 миллиметрли гаубица бўлиб, 15 километрга ўт очиши мумкин.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
«ЛХР» кучлари Соледар йўналишида артиллериядан ўт очмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Украин артиллериячилари Миколайив яқинида туриб ўт очмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Ракета зарбалари: Каховка ГЭС ва Краматорск
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Херсон областидаги Каховка гидроэлектрстанцияси ҳудудидаги вайронгарчилик. Станция директори ўринбосари хабар қилишича, ГЭС Украина армияси томонидан мунтазам ўққа тутилиши оқибатида авария режимида ишламоқда. Бу режимда станция 115 МВт электр энергия ишлаб чиқариши мумкин. Фото: Валерий Стурит / ТАСС
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Краматорск ўққа тутилиши оқибатида одам ҳалок бўлган жойдаги қон доғлари. Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, ракета зарбалари оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Краматорскда яшовчи Валентина Кондратьева (чапда) ва унинг қўшниси. Кондратьева — шанбага ўтар кечаси йўлланган ракета зарбалари оқибатида яраланганлардан бири.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Краматорскда яшовчи Ольга Гурина снаряд парчалари теккан уй девори олдида
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Ўт ўчирувчилар Бахмутга ракета зарбаси келиши оқибатида чиққан ёнғинни ўчиришга уринмоқда. Донецк областидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган бу шаҳар Россия армиясининг шарқдаги Северодонецк ва Лисичанск эгаллангач асосий нишонига айланган.
Diego ​Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Краматорскда 13 август кунига ўтар кечаси йўлланган ракета зарбасидан ҳосил бўлган кратер
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Уруш давридаги тинч ҳаёт: Одесса ва Днепр
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Днепрда (собиқ Днепропетровск) мактабни олтин медаллар билан битирган ўқувчилар учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, маросим хавфсизлик нуқтайи назаридан Днепр метроси бекатларидан бирида ташкиллаштирилган. Маҳаллий расмийларга кўра, бу йили Днепрда 255 нафар битирувчи олтин медаллар билан тамомлаган, бу аввалги йилдагидан кўпроқ.
Фото: Днепр шаҳар кенгаши

Видолашув: Буча ва Краматорск
Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Краматорск тунда ракета зарбасига учраши оқибатида ҳалок бўлган Иван Фартухнинг яқинлари унинг уйида йиғилишди. Краматорск мэри сўзларига кўра, зарба оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган. Бир кун олдин ҳам Донецк областидаги Украина назоратида қолаётган икки асосий шаҳардан бири бўлмиш Краматорскка 11 та ракета учирилганди.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Жануб ва шарқда артиллерия дуэллари, Краматорскдаги вайронгарчиликлар (фото)
Урушда қурбон бўлган Антон Савицкийнинг оила аъзолари ҳарбийлардан Украина байроғини олишмоқда. Хайрлашув маросими Киев яқинидаги Бучада ўтказилди. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.