Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтиши мумкинлигини тасдиқлади

Хосе Моуриньо Реал Мадрид клуби унга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларни расман тасдиқлади. Португалиялик мутахассис Бенфика жамоасининг мавсумдаги сўнгги ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бу борада музокаралар кетаётганини, аммо ҳозирча бевосита жараёнда иштирок этмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги мураббий Альваро Арбелоа жамоа билан кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти ва мавсум якунида истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Моуриньо 63 ёшда бўлишига қарамай, Мадрид клуби раҳбарияти учун асосий номзод бўлиб турибди. Унинг Бенфика билан 2027-йилгача мўлжалланган шартномасида 3 миллион евролик товон пули мавжуд.
Моуриньо жамоада интизомни тиклаш ва юлдузли таркибни бирлаштириш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Айниқса, Аурелиен Тчоуамени ва Федерико Вальверде ўртасидаги можаро каби ҳолатлар жамоа ичидаги муҳит ёмонлашганидан далолат беради. "Тҳе Специал Оне" лақабли мураббий клубга қайтиш учун "тўлиқ назорат" ва трансферлар масаласида ҳал қилувчи овозга эга бўлиш каби иккита асосий шартни қўймоқда.













