Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
24 сентябр кун Доғистонда сафарбарликка қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди, намойишга чиққанлар қўлга олинди. Россия бўйлаб ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйилмоқда. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия таркибига кириш бўйича «референдумлар» ўтказилмоқда. Қатор мамлакатлар - жумладан, Туркия, Қозоғистон ва Сербия ҳам унинг натижаларини тан олмаслигини эълон қилди.

«Медуза» манбалари «референдумлар» якунлангач, Россия чегаралари сафарбарлик ёшидаги эркаклар учун ёпилиши ҳақида хабар берди. Бу вақтда Украина қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларини озод этишда давом этмоқда. Бу ҳудудлар аҳолиси россияликлардан қолган блиндажларнинг ёғочларини чиқариб олмоқда — кўп вақтлик истило ва отишмалар туфайли шаҳарларда электр ва газ йўқ.

Қуйида 25 сентябр, урушнинг 214-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украина армиясининг ярадор аскарлари эвакуацияси
Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Украиналик жангчилар ярадор сафдошини санитар машинага жойлаштиришмоқда. Шу кунларда бу отряд Донецк областининг Лиман районидаги Шурово қишлоғини озод этди, бу ерда Украина ўз қарши ҳужумини давом эттирмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Донецк областидаги озод этилган Шурово қишлоғида яраланган украин аскари қуролдошлари ҳамроҳлигида тиббий ёрдам олиш учун кетмоқда .Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Махсус топшириқли «Днепр-1» патрул полки жангчилари Шимолий Донни кечиб ўтиб, Шурово қишлоғига тушмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Украинанинг озод этилган ҳудудлари
Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Изюмда яксон этилган спортзал. Шаҳар 11 сентябр куни Украина қуролли кучлари томонидан озод этилди. Ярим йил давом этган истило ва жанглар вақтида шаҳар кучли даражада жабрланган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Украин ҳарбийлари Изюмда Шимолий Дон устидан ўтган кўприкни кўздан кечиришмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Озод этилган Изюмда Россия қўшини чекиниши вақтида яксон этилган ва ташлаб кетилган зирҳли техникалар.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Изюм аҳолиси россияликларнинг ташлаб кетилган блиндажини парчаламоқда. Россия истилосидан озод этилган шаҳар ва қишлоқларда свет, ичимлик суви ва газ йўқ.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Изюм атрофида россияликлар ташлаб кетган блиндажларни (дала истеҳкоми) ўтинга ажратаётган маҳаллий аҳоли.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Босиб олинган ҳудудлардаги «референдумлар»
Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Босиб олинган Мариуполдаги сайлов участкасига киришда турган қуролланган ҳарбий. Россияга қўшилиш бўйича «референдумлар» 23-27 сентябр кунлари Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсон областларининг босиб олинган ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Қатор мамлакатлар унинг натижаларини тан олмаслигини эълон қилиб бўлди.
EPA / Scanpix / LETA

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Мариуполда «ДХР»нинг Россия таркибига кириши бўйича «референдум» жараёни.
Егор Алеев / ТАСС

Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Истило остидаги Волновахидаги «референдум»да «сайёр сайлов участкаси».
Егор Алеев / ТАСС

Россиядаги сафарбарлик
Урушнинг 214-куни: Донбассдаги қарши ҳужум ва россияликлар истеҳкомларини ўтинга айлантираётган украинлар (фото)
Москванинг Кунцевский районидаги ҳарбий комиссариатда чақирилганларнинг қариндошлари. Президент Путин 21 сентябр куни қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонини имзолади. Аммо кўплаб ҳарбий комиссарлар фармондаги бандларга зид ўлароқ барчани бир бошдан - ёши тўғри келмайдиган ва армияда хизмат қилмаганларга ҳам чақирув қоғозлари жўнатмоқда. Бунга жавобан Россич бўйлаб ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйиш тўлқини ва сафарбарликка қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Михаил Терешченко / ТАСС
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.