Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
27 сентябр куни Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги «референдум»ларнинг дастлабки натижалари пайдо бўлди. Ташкилотчиларнинг эълон қилишича, бу регионларда яшовчи аҳолининг 87 фоиздан 99 фоизгача бўлган қисми «Россияга қўшилиш» тарафдори эканини билдирган.

Россиянинг Грузия билан чегарадаги «Верхний Ларс» назорат ўтказиш пунктида мобил ҳарбий комиссариат пункти жойлаштирилган - 21 сентябрдан буён бу ерга минглаб россияликлар оқиб келмоқда.

Шимолий Осетия маъмурияти Россиянинг бошқа ҳудудларидан бўлганларнинг мазкур ҳудудга кириши чекланишини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги сафарбарликдан бўйин товлаган россияликларни экстрадиция қилиш сўрови билан қўшни давлатлар расмийларига мурожаат қилиш режалаштирилмаётганини маълум қилди.

Украина қуролли кучлари Оскол дарёсининг чап соҳилида жойлашган шаҳар типидаги Купянск-Узловой посёлкасини озод қилди. Бу Харкив областидаги энг йирик темирйўл кесишмаларидан бири.

Қуйида 27 сентябр, урушнинг 216-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив областидаги кундалик ҳаёт
Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Харкивдан 45 километр шарқда жойлашган Старий Салтов посёлкаси ҳудудида Шимолий Дон дарёси бўйлаб қайиқда ёнилғи ташиётган одамлар. Украина қуролли кучлари Старий Салтовни май ойи бошида озод қилганди. Ҳозир мутахассислар посёлкадан Харкивга олиб борувчи йўлни жанговар ҳаракатлар оқибатларидан тозалашмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Изюмлик киши жанглар ҳудудида қолдирилган патронлардан бўшаган қутиларни ўтин қилиш учун олиб кетмоқда. Изюм 10 сентябр куни украин қўшинлари томонидан озод этилди, аммо шаҳарда яшаш шароитлари ҳамон оғирлигича қолмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Католикларнинг Carитас Internationalис хайрия ташкилоти вакиллари томонидан тарқатилаётган егулик учун навбатга турган харкивликлар.
27 сентябрдан буён Харкив шаҳри аҳолисига давлатдан гуманитар ёрдам келиши тўхтаб қолган, ҳукумат асосий эътиборни яқинда озод қилинган ҳудудлар аҳолисини таъминлашга қаратган. Энди харкивликларга хайрия ташкилотлари ғамхўрлик қилмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Харкивлик кекса аёл гуманитар ёрдам доирасида олган нонини кўзига суртиб ўпмоқда.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA

Одесса областидаги кўнгиллилар Украина армияси учун машина ва печкалар тайёрламоқда

Одесса областида Днестровский лиман кўрфази бўйидаги Белгород—Днестровский шаҳрида кўнгиллилар гуруҳи Украина армияси эҳтиёжлари учун ҳарбий ва фуқаролик автомашиналарини таъмирлаш билан шуғулланмоқда, шунингдек, уларда қишда фойдаланиш учун «буржуйка»лар (темир печка) ясамоқда.
Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
EPA / Scanpix / LETA

«Референдумлар»

Украинанинг Херсон ва Запорижжя областларининг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларида, шунингдек, ўзини ўзи республика деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»да Россияга қўшилиш бўйича «референдум»лар ўтказилди. Россиянинг ўзи назорат қилаётган ушбу ҳудудларда овозлар 100 фоиз санаб чиқилганидан кейин, «Россияга қўшилиш»ни гўёки Запорижжя областида – 93,11 фоиз, Херсонда – 87,05 фоиз, «ДХР»да – 99,23 фоиз, «ЛХР»да – 98,42 фоиз одам қўллаб-қувватлаган.
Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Луҳанскдаги овоз бериш участкаси
AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Луҳанскда Россия байроғи остида турган полициячи
AP / Scanpix / LETA

Россия чегараларидаги навбатлар

Сафарбарлик эълон қилингач, минглаб россияликлар зудлик билан мамлакатни тарк этишга киришди. Натижада Россиянинг қўшни мамлакатлар билан чегараларида кўп километрлик тирбандликлар юзага келди. Ўтган кунлар ичида қарийб 100 минг россиялик Қозоғистонга ўтган. Грузия билан чегарадаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида 27 сентябр куни 5,5 минг машина навбатда турганди, тирбандлик узунлиги 30 километргача етади. Сўнгги кунларда Россия ва Грузия чегарасини 10 минг киши кесиб ўтган.
Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Россия—Грузия чегарасидаги тирбандликнинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири.
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
«Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктидаги россияликлар.
Zurab Tsertsvadze / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
РФ ва Грузия чегарасидаги россияликлар.
Mirian Meladze / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Қозоғистондаги «Теплое» назорат-ўтказиш пунктида пиёдаларга берилган навбат рақами.
«КПП Теплое Шаган — Пешком» телеграм-канали

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Россия ва Қозоғистон чегарасидаги «Теплое» назорат-ўтказиш пунктида навбат.
«КПП Теплое Шаган — Пешком» телеграм-канали

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
РФ ва Мўғулистон чегарасидаги «Алтанбулаг» назорат-ўтказиш пунктида навбатда турган россияликлар. 26 сентябр ҳолатига кўра, чегарасини Россиянинг 3000 дан ортиқ фуқароси кесиб ўтган
Byambasuren Byamba-Ochir / AFP / Scanpix / LETA

Сафарбарлик

Россияда 21 сентябр куни эълон қилинган сафарбарлик давом этмоқда. ОАВда тарқалган кўплаб хабарларга кўра, бу жараён жуда тартибсиз кечмоқда. Чақирув қоғозлари армияда хизмат қилмаган ва жанговар тажрибага эга бўлмаганларга ҳам юборилмоқда. Шунингдек, сафарбар этилганлар ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга жўнатишаётганидан шикоят қилишмоқда.
Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Иркутскда сафарбар қилинганлар.
Алексей Кушниренко / ТАСС

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Севастополда сафарбар қилинганлар.
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Севастополда армияга чақирилганларни чўқинтираётган поп.
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Севастополда сафарбар қилинганларни кузатишга чиққан аёллар ва болалар.
AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 216-куни: Нонни кўзига суртаётган харкивлик ва Россия чегараларидаги навбатлар (фото)
Владивостокда армияга чақирилганлар «Ослябя» десант кемаси яқинида
Юрий Смитюк / ТАСС
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.