Россия армияси Купянск йўналишида 140 дан ортиқ украиналик жангарини йўқ қилди

Россия армияси Купянск йўналишида 140 дан ортиқ украиналик жангарини йўқ қилди
Россия Қуролли кучлари Купянск йўналишида 140 дан ортиқ украиналик жангарини йўқ қилди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги.

Украина ҚК сутка давомида Купянск йўналишида 140 дан ортиқ одам ва 3 та танкни йўқотди. Шунингдек, Николаев-Кривой Рог йўналишида Украина ҚК Херсон вилоятидаги Россия қўшинларининг позицияларига ҳужум қилди, барча ҳужумлар қайтарилди.

Россия қирувчи самолётлари Николаев вилоятидаги Великоалександровка туманида Украина ҲҲКнинг МиГ-29 самолётини уриб туширди.

Россия қўшинлари Украина ҚКнинг Краснолиманск йўналишидаги ҳужумларини бартараф этиб, 60 дан ортиқ украиналик ҳарбийларни йўқ қилди.

Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Украинанинг Ми-8 вертолётини, 9та дронни уриб туширди, шунингдек, 27 та HIMARS снарядларини тутиб олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.