Украина ҳарбийлари Россия 24 февралдан буён босиб олган ҳудудларнинг 50 фоизини озод этди

Украина ҳарбийлари Россия 24 февралдан буён босиб олган ҳудудларнинг 50 фоизини озод этди
Украина қуролли кучлари мамлакатнинг 2014 йилдан буён Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудининг қарийб 37 фоизини озод қилишга улгурган. Бу ҳақда Дефмон лойиҳасининг ОSInt-таҳлилчилари маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, айни пайтда Россия Украина ҳудудининг 124 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудудини назорат қилмоқда. Украина ҳарбийлари, 6 ноябрь ҳолатига, 75 минг кв. км ҳудудни озод қилишга муваффақ бўлган.

Бу Россия 2014 йилдан буён эгаллаб олган Украина ҳудудларининг 37 фоизи ёки 2022 йил 24 февралдан кейин босиб олган ҳудудларининг 50 фоизи демакдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.