Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган самолёт қулаб тушди (фото)

Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган самолёт қулаб тушди (фото)
Фото: Sputnik
Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган B55 хусусий самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Armenpress хабар берди.

Ҳодиса 1 декабрь, маҳаллий вақт билан соат 14:20 да Жрабет қишлоғида юз берган. Самолёт икки двигателли бўлиб, Еревандан Астраханга учаётган бўлган. Воқеа жойига ихтисослашган хизматлар жўнаб кетган ва иккита куйган жасадни аниқлаган. Марҳумлар 1979 ва 1983 йилда туғилган Россия фуқаролари бўлган.
Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган самолёт қулаб тушди (фото)
Фото: Armenpress
Россия манбалари самолёт қулаганидан кейин ёниб кетганини маълум қилди. Авиатехника очиқ майдонга қулаган, шунинг учун инфратузилма объектларига зарар етмаган, ҳалокат жойида бошқа қурбонлар аниқланмаган.
Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган самолёт қулаб тушди (фото)
Фото: Armenpress
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Танзаниядаги Виктория кўлига йўловчи самолёти қулаб тушганди. Бортда жами 53 киши — 49 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатга минтақадаги ёмғирли ёмон об-ҳаво сабаб бўлган. Қурбонлар қайд этилмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.