Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)

Украинадаги урушнинг 303-кунидаги асосий маълумотлар:
  • Россияликлар ва беларуслар Bank оf Georgia банкидаги ўз ҳисоблари блоклангани ҳақида хабар ола бошлашди.

  • Киевда электр энергиясини тежаш мақсадида троллейбуслар ва трамвайлар ҳаракати тўхтатилди. Энди барча жамоат транспорти йўналишларида фақат автобуслар қатнайди.
  • АҚШ Сенати кейинги йил учун бюджетни маъқуллади. У Украинадаги уруш билан боғлиқ харажатлар учун 45 миллиард доллар ажратишни кўзда тутади.
  • Мариуполда россияликлар авиазарбасидан вайрон бўлган драмтеатр «снос» қилинади.
  • УЕФА уруш бошидан буён илк бор Россияда турнир ўтказади.
  • ТАСС манбаси Россия ИИВ Украинадаги болаларни «чўктириш» ва «ёқиш»га чорлаган журналист Красовскийнинг сўзларида экстремизм бор-йўқлигини текширади.

Қуйида 23 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Истило остидаги Мариуполда драматик театр биноси бузиб ташланди

Мариупол шаҳрининг Украина томонидан тайинланган маъмурияти хабар қилишича, шаҳарнинг оккупацион ҳукумати Драма театри биносини бузиб ташламоқда. Урушнинг илк даврида кўплаб шаҳарликлар бошпана қилган ушбу бинога 16 март куни россияликлар авиабомбаси тушган (бу журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари текширувлари орқали ҳам тасдиқланган).

Шу вақтга қадар бу ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас — Украина ҳукумати 300 нафар атрофида одам қурбон бўлганини айтади, бу эса бу воқеани урушдаги энг кўп киши қурбон бўлган ҳолатга айлантиради. Россия ҳукумати бу ҳодисага қандайдир алоқаси борлигини рад этад этади.
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Драма театри биноси фронтонида (бино фасадининг учбурчак шаклидаги томчаси бўлган тепа қисми) совет ишчилари ва деҳқонлари акс этган ҳайкалтарошлик композицияси. Фото: AP / Scanpix / LETA
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Оккупация ҳукумати театрни 2024 йил охирига қадар тиклашни режалаштирмоқда
Николай Тришин / ТАСС

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Николай Тришин / ТАСС
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Николай Тришин / ТАСС
Лимандаги ҳаёт
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Донецк областидаги Лиман шаҳрида яшовчи киши жанглар вақтида вайрон бўлган уйида. Май ойида шаҳар Россия армияси томонидан босиб олинганди. Украина қуролли кучлари куздаги қарши ҳужум давомида уни озод этди.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Лиман аҳолиси вакили уйини иситишда фойдаланиш учун ўтин тўпламоқда.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Лиманда вайрон бўлган яна бир уй. Украина томонига кўра, Россия қўшини шаҳардан кетгач, бу ерни ўққа тутмоқда
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Херсон областининг Александровка қишлоғидаги вайронгарчиликлар
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Херсон области шимолидаги Александровка қишлоғидаги турар жой. Ноябр ойида етти ойлик оккупациядан кейин Александровка Украина назоратига қайтганди.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Александровкада яшовчи аёл ўз уйини йиғиштирмоқда. Бу қишлоқ Днепр кўрфази бўйида жойлашган. Қишлоқ устидан назорат ўрнатиш учун жанглар, Украина томонига кўра, апрел ойи давомида олиб борилган. Бу жанглардан кейин қишлоқда бирорта бутун турар жой биноси қолмаган, яшовчиларнинг аксар қисми бу ерни тарк этган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Александровкадаги маданият уйи атрофида итларини сайр қилдираётган киши
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Александровкада вайрон бўлган қишлоқ
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Бахмутда ишлаётган ўт ўчирувчилар

Бахмутда (Донецк области) шу кунларда энг оғир жанглар кетмоқда, унинг иштирокчилари бу жангларга аллақачон «Бахмут гўштқиймалагичи» номини берган. Якунланган ҳафтада Бахмутга Украина президенти Володимир Зеленский ташриф буюрди. У шаҳар мудофааси иштирокчиларини тақдирлади.
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Бу фотосуратда украиналик ўт ўчирувчилар россияликларнинг зарбалари оқибатида чиққан ёнғинни ўчириш учун сув йиғмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Шаҳар учун тўхтовсиз жангларга қарамай, Бахмутда тинч аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Бахмутда ёнаётган бино
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари
Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Донецк областининг Краматорск шаҳрида россияликлар зарбасидан кейинги вазият. Украина ҳукумати вакилларига кўра, россияликларнинг ракеталаридан бири мактаб-интернат биносига, бошқаси — шаҳардаги корхона ҳудудига тушган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 303-куни: Мариуполдаги бомбардимон қилинган театр, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Краматорск аҳолиси вакили отишма вақтида шикастланган квартирасидан дераза синиқларини чиқариб ташламоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.