Россиялик 19-қаватдан тушиб кетди ва ўрнидан туриб, шифокорларга қўшиқ айтди

Россиялик 19-қаватдан тушиб кетди ва ўрнидан туриб, шифокорларга қўшиқ айтди

Россиянинг Воронеж шаҳрида яшовчи шахс 19-қаватдан йиқилиб, ўрнидан туриб, шифокорларга «Муҳаббат тушга ўхшайди» қўшиғини куйлади.

Маълум қилинишича, маст эркак турар-жой мажмуаси деразалари остида тўхтаб турган машина устига тушишга муваффақ бўлган.

Ҳодиса жойига келган шифокорлар бундай баландликдан йиқилиб омон қолган одамни кўриб ҳайрон қолишган.

«1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасининг маълумотларига кўра, жабрланувчи нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Вазият қониқарли», — дейилади ҳудуд соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.



"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.