Силуанов Россия нега миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтганини тушунтирди

Силуанов Россия нега миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтганини тушунтирди
Россия ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишга ўтди, чунки доллар энди захира валютаси эмас ва бу мақсадлар учун хавфли бўлди. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов маълум қилди.
Ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш – бизнинг устувор вазифамиз. Зеро, президент тўғри айтганидек, биз доллардан эмас, балки доллар биздан кетди, чунки доллардаги ҳисоб-китоблар хавфли бўлиб қолди. Музлатиб қўйишлари мумкин, тўлов ўтмаслиги мумкин. Шу боис рублдан фойдаланишга, дўст мамлакатлар валютасидан фойдаланишга, рақамли валюталардан фойдаланишга ўтиш – бу бизнинг молиявий ҳисоб-китобларни ўтказиш учун бугунимиз ва келажагимиз”, - деди Силуанов “Знание” (“Билим”) марафонида нутқ сўзлаётиб.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатларнинг Россиянинг бу тажрибасидан фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.