Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)

Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)

Канада бош вазири Жастин Трюдо эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди, у сафарини Россия босқинида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган Михайлв монастиридаги Хотира деворига гулчамбар қўйишдан бошлади. Бу ҳақда CBC хабар бермоқда.

Трюдога молия вазири Кристиа Фриланд ҳамроҳлик қилмоқда.

У Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади ва Олий Радада нутқ сўзлайди. Трюдо ўз нутқида Киевга қўшимча ёрдам ва Москвага қарши янги санкцияларни эълон қилади.

Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)

Бу Трюдонинг уруш бошланганидан бери Украинага иккинчи ташрифи. Ўтган сафар у 2022 йил май ойида келганди. Канада бош вазири Киев вилоятининг Буча шаҳрига ташриф буюрган — шаҳарда Россия босқини пайтида тинч аҳолининг қирғини содир этилганди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.