Ирландиядаги қурилиш майдонида оммавий қабр топилди (фото)

Ирландиядаги қурилиш майдонида оммавий қабр топилди (фото)
\"skelet\"
Фото: ПА

Меҳмонхона қуриш режалаштирилган Дублин марказида ўрта асрларга оид оммавий қабр ва аббатлик (католик монастири) харобалари топилди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Бир вақтлар Авлиё Мери аббатлиги жойлашган Капель кўчасида тахминан минг йил аввал кўмилган 100 га яқин скелет қолдиқлари аниқланган. Қабрларнинг радиокарбонли таҳлилига кўра, улардан бирининг ёши Авлиё Мери черковидан юз йил катта.

Камида иккита қабр XI аср бошларига тўғри келади.

\"\"
Фото: ПА

Шунингдек ҳудуддан 1700 йилларда қирол Вилгелм Оранский тахтга ўтирганидан сўнг кўчманчилар қурган Dutch Billies деб номланувчи уйнинг қисмлари ҳам топилган. 

Скелет қолдиқлари қазиш, тозалаш ва кейинги таҳлилга жўнатиш арафасида. Кейин улар Миллий ёдгорликлар хизматига топширилади.

\"\"
Фото: ПА

Courtney Derry Heritage Consultаncy компаниясининг қазиш ишлари бўйича директори Эдмонд O’Донован топилмаларнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

“Бир вақтлар Авлиё Мери аббатлиги ўрта асрларда Ирландиядаги энг катта ва энг бой мажмуа бўлган”, — дейди у.

\"ommaviy
Фото: ПА

У 1540 йилдан кейин, Генрих VIII томонидан монастир тарқатиб юборилгач вайрон қилинган ва кейинчалик у ерда XVII асрда пресвитериан ибодатхонаси жойлашган. O’Донованнинг сўзларига кўра, қизиқарли топилмалардан бири қадимий қабрлар ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.